Кириш Регистрация

Мбаппега қарши ҳужум режаси фош бўлди

Баҳо:
+ | -

Францияда Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппега ҳужум қилиш ва уни ўғирлашни режалаштирган 18 ёшли шахс ҳибсга олинди.

Бу ҳақда The Touchline X ижтимоий тармоғида Le Parisien нашри маълумотларига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, қўлга олинган шахс ёлғиз ҳаракат қилмаган ва унинг шериклари ҳам бўлган. Гуруҳ фақат Мбаппени эмас, балки яна бир неча таниқли шахсларни ўғирлашни режалаштиргани айтилмоқда.

Килиан Мбаппе 2024 йил ёзидан буён Мадриднинг "Реал" клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Франциялик ҳужумчи "Монако" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2017 йилдан 2024 йилгача "Пари Сен-Жермен" сафида тўп сурган.

Мбаппе "Реал" билан UEFA Суперкубоги ва Қитъалараро кубокни қўлга киритган.

Шунингдек, у Франция терма жамоаси сафида 2018 йилги жаҳон чемпионати ғолиби бўлган.

Киритилди: 17:20, 02.09.2026.
Ўқилди: 1306 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик