Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

АПЛда иккинчи турнинг энг яхши футболчиси аниқланди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Англия чемпионатининг иккинчи турида энг яхши футболчи деб топилди.

Португалиялик футболчи совринни мухлислар ўртасида ўтказилган овоз бериш якунларига кўра қўлга киритди. Иккинчи турда манкунианликлар ўз майдонида «Ипсвич»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Фернандеш учрашувнинг бош қаҳрамони бўлиб, хет-трик қайд этди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Португалиялик ярим ҳимоячи учун бу АПЛдаги фаолиятидаги иккинчи хет-трик бўлди. У аввал 2021 йилда «Лидс»га қарши Англия чемпионати учрашувида бир ўйинда учта гол урган эди.

«Манчестер Юнайтед» кейинги турда сафарда «Эвертон»га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 17:28, 02.09.2026.
Ўқилди: 809 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик