Николас Тальяфиконинг "Атлетико"га трансфери Ла Лигадаги маош лимити сабаб тўхтаб қолди. Бу ҳақда Марк Мешенуа хабар берди.
Маълумотга кўра, Мадрид клуби белгиланган муддат ичида молиявий ҳисоб-китобларини талаб даражасига келтира олмаган ва шу сабаб Испания чемпионати томонидан белгиланган маош лимитидан ошиб кетган.
Ушбу маъмурий муаммо "Атлетико"га аргентиналик ҳимоячини рўйхатдан ўтказиш ва трансферни расман якунлаш имконини бермаган.
Томонлар келишувга эришган бўлишига қарамай, Ла Лиганинг молиявий қоидалари трансферни охирига етказишга тўсқинлик қилди.
Энди "Атлетико" мазкур операцияни тасдиқлатиш учун ўз молиявий кўрсаткичларини чемпионат белгилаган лимит доирасига қайтариши керак.
Айни пайтда эркин агент мақомида бўлган Тальяфико Мадрид клубининг ҳимоя чизиғини кучайтириши кутилган эди.
Бироқ "Атлетико"нинг Ла Лига молиявий талабларига мослаша олмаётгани сабаб трансфер ҳозирча сўроқ остида қолмоқда.













