Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад - Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль

"Марсель" трансфер бозорида чекловга учради

Баҳо:
+ | -

"Марсель" айни пайтда трансфер бозорида жиддий чекловларга дуч келган. Бу ҳақда Муҳаммад Тубаш-Тер хабар берди.

Маълумотга кўра, Велодром клуби ҳозирча "жокер" трансфери ёки эркин агент билан шартнома имзолай олмайди.

Бу ҳолат клубнинг молиявий чекловлари билан боғлиқ. Шунингдек, амалдаги шароитда "Марсель" таркибидаги футболчиларнинг маошини ҳам ошира олмайди.

Клуб назарий жиҳатдан "жокер" сифатида янги футболчи олиши мумкин, аммо бунинг учун Франция футболида молиявий назоратни амалга оширувчи DNCG ташкилотидан махсус рухсат олиши талаб этилади.

Агар DNCG келишувни маъқулламаса, "Марсель" ушбу йўл орқали ҳам таркибини кучайтира олмайди.

Бу чекловлар Бруну Женезио жамоасининг трансфер имкониятларини жиддий қисқартирган.

Энди "Марсель" янги футболчи билан шартнома тузишдан олдин молиявий вазиятни тартибга солиши ёки DNCGдан зарур рухсатни олиши керак.

Киритилди: 17:35, 02.09.2026.
Ўқилди: 662 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик