Кириш Регистрация

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси "Фейеноорд"га қайтмоқда

Баҳо:
+ | -

Англиялик вингер Рейсс Нельсон фаолиятини "Фейеноорд"да давом эттиради.

Фабрицио Романо маълумотига кўра, 26 ёшли футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган. Томонлар шартнома шартларини ҳам келишиб олган ва трансферни расмий якунлаш арафасида турибди.

Нельсон "Фейеноорд"га эркин агент сифатида қўшилади.

Август ойи охирида "Арсенал" футболчи билан амалдаги шартномани ўзаро келишув асосида муддатидан олдин бекор қилган эди. Шундан сўнг Лондон клуби тарбияланувчиси эркин агент мақомини олди.

Нельсон "Арсенал"нинг асосий жамоаси сафида 90 та учрашув ўтказиб, 8 та гол урган ва 9 та голли узатма амалга оширган.

Эътиборлиси, футболчи "Фейеноорд" муҳитини яхши билади. Энди у Роттердам клубига қайтиб, фаолиятида янги босқични бошлаши кутилмоқда.

Киритилди: 17:36, 02.09.2026.
Ўқилди: 559 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик