Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

"Челси" билан келишув нега бузилди? "Монако" раҳбари барчасини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

"Монако" спорт директори Тиаго Скуро Ламин Камаранинг "Челси"га амалга ошмай қолган трансфери ҳақида изоҳ берди.

Унинг тасдиқлашича, сенегаллик ярим ҳимоячи Лондон клубига ўтишни истаган. "Челси" бош мураббийи Хаби Алонсо ҳам футболчи билан шахсан суҳбатлашган.

Бироқ "Монако" якунда Камарани сотиш фикридан қайтган. Франция клуби молиявий режаларини Фоларин Балогун трансфери орқали амалга оширишни истаган ва шу сабаб "Челси" билан келишувни расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатни имзоламаган.

Скуронинг таъкидлашича, у Камара билан гаплашиб, келажакда футболчи яна йирик клубга ўтиш имкониятига эга бўлишига ишонтирган.

"Унда кечагидан ҳам яхшироқ вариантлар бўлади", — деди "Монако" раҳбари.

Аввалроқ "Ливерпуль" ҳам сенегаллик футболчини келаси йил ўз сафига қўшиш имкониятини жиддий кўриб чиқаётгани хабар қилинган эди.

Энди Камара "Монако" машғулотларига қайтади. Фоларин Балогун ҳам жамоада қолмоқда — у "Эвертон"га ўтишни рад этган.

Натижада "Монако" молиявий қоидалар билан боғлиқ муаммоларни четлаб ўтиш учун керак бўлган трансфер даромадини қўлга кирита олмади.

Киритилди: 17:38, 02.09.2026.
Ўқилди: 1071 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик