"ПСЖ" қишки трансфер ойнаси учун ҳозирданоқ тайёргарлик кўришни бошлади. Бу ҳақда L'Equipe хабар берди.
Маълумотга кўра, Франция чемпиони ёзда ўнг оёқда ўйнайдиган марказий ҳимоячи излаган, аммо якунда бу позицияга янги футболчи олишга муваффақ бўлмаган.
Шунга қарамай, ҳимоя чизиғини кучайтириш зарурати ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда. "ПСЖ" ёзда кўриб чиққан бир қатор номзодлар ҳали ҳам клуб радаридан чиқмаган.
Парижликлар трансфер ойнаси январда қайта очилганида ушбу вариантларга яна мурожаат қилиши мумкин.
Бироқ бу сафар "ПСЖ" фақат спорт ва молиявий талабларига тўлиқ мос келадиган имконият пайдо бўлган тақдирдагина трансферни амалга оширади.













