Кириш Регистрация

Агуэро: "Флик услуби Жезусга жуда мос келади"

Баҳо:
+2 | -

Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро "Манчестер Сити"даги собиқ жамоадоши Габриэл Жезуснинг "Барселона"да муваффақият қозонишига ишонч билдирди.

"Габриэл Жезус "Барса"га жуда кўп нарса бера олади. Пеп бизга янада олдинроқ ҳаракат қиладиган ҳужумчи керак бўлганида ундан фойдаланарди ва унинг вазифаси жуда аниқ эди. Фликнинг услуби ҳам шунга ўхшаш.

Премьер-лигада гол уриш жуда қийин. Менимча, у бир мавсумда бемалол 10–15 та гол ура олади", — деди Агуэро.

Аргентиналик собиқ футболчи Родрининг трансфери ҳақида ҳам ўз фикрини билдирди.

"Барселона" Родридан завқ олади. У жуда содда ўйнайди, майдонда позицияни ажойиб танлайди, жамоавий футболга мос ва шерикларини яхши суғурталайди. У вазиятни олдиндан ҳис қилади. Уни телевизор орқали кўриш билан майдонда қарши ўйнаш умуман бошқа нарса", — деди Агуэро.

Киритилди: 18:03, 02.09.2026.
Ўқилди: 666 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик