Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

“Мен тайёрман” — Мелиқўзиев чемпионлик жанги ваъдаси бажарилмаётганидан норози

Баҳо:
+ | -

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифаси вакили, ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев WBA йўналишида чемпионлик жанги ўтказишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда спортчи ижтимой тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

“Мен WBA йўналишида 12 та жанг ўтказдим. Шулардан 4 таси даъвогарлик мақомидаги жанглар бўлди. Менга чемпионлик тўқнашуви ваъда қилинган эди. Лекин ҳалигача бу жанг йўқ. Олдин Ресендис, энди эса Мунгуя. Нималар бўляпти? Мексикалик рақиб бўладими ёки бошқасими — мен тайёрман. Турки ал аш-Шайх ҳам ҳақиқий жангларни хоҳлайди. Мен ҳақиқий жангчиман. Голден Бой ва Оскар де ла Ҳоядан ҳам сўрамоқчиман: нега ваъда қилинган жанг ҳалигача йўқ?” дейди Мелиқўзиев.

Маълумот учун, “Бек Буллй” WBA рейтингининг биринчи поғонасидан жой олган. Ўзбекистонлик боксчи сўнгги жангида ганалик Сена Агбекони техник нокаут билан мағлуб этиб, WBА қитъалараро чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилди. Бу унинг профессионал фаолиятидаги 17-ғалабаси бўлди. Мелиқўзиев ҳисобида битта мағлубият мавжуд. Ушбу вазн тоифасининг амалдаги чемпиони мексикалик Хайме Мунгуя саналади.

30 ёшли чарм қўлқоп устаси проф бокс бўйича собиқ Жаҳон чемпиони Оскар де ла Ҳояга тегишли бўлган Голден Бой промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Киритилди: 19:12, 02.09.2026.
Ўқилди: 1090 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик