Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво

“Мен унинг энг кучли ўйинига қарши тайёргарлик кўряпман”— Синдаров Жаҳон тожи учун беллашув ҳақида

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров амалдаги Жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуга қарши бўлажак баҳс олдидан рақибининг сўнгги натижаларига эмас, пухта тайёргарликка эътибор қаратмоқда.

20 ёшли Синдаров 2026 йилги даъвогарлар турнирида ғолиб чиқиб, Жаҳон чемпионлиги учун баҳсда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. У Жаҳон кубогида ҳам ғалаба қозонди.

Ўзбекистонлик шахматчи Гукешнинг сўнгги турнирлардаги натижалари унинг имкониятларини тўлиқ акс эттирмаслигини таъкидлаб, асосан ўз ўйинига эътибор қараташини айтиб ўтди.

“Гукеш жуда кучли шахматчи. Мен у билан бир неча марта ўйнаганман ва унинг кучини яхши биламан. Баҳс олдидан кўп нарса айтишни истамайман. Мен шунчаки ўзимнинг энг яхши ўйинимни кўрсатиб, баҳсдан завқ олишни хоҳлайман”, деди Синдаров.

Жаҳон чемпионлиги учун баҳс 25 ноябрдан 15 декабргача Женевада бўлиб ўтади. Икки шахматчи 14 та классик партияда куч синашади. Гукеш ва Синдаров 20 ёшда бўлгани сабабли, бу тарихдаги энг ёш шахматчилар иштирокидаги чемпионлик баҳси бўлади.

Гукеш 2024 йилда Жаҳон чемпионлигини қўлга киритганидан кейин барқарор натижалар қайд эта олмаётгани кўп муҳокама қилинмоқда. Бироқ Синдаров рақибининг сўнгги турнирлардаги ўйинларига ортиқча эътибор қаратмаётганини таъкидлади:

“Жаҳон чемпионлиги учун баҳсда у бутунлай бошқача ўйнаши мумкин. Мен унинг энг кучли ўйинига қарши тайёргарлик кўряпман”.

Синдаров Женевадаги баҳсга мураббийи Роман Видоняк бошчилигида тайёргарлик кўрмоқда. Гроссмейстер аввалги муваффақиятли тайёргарлик усулларини тубдан ўзгартирмоқчи эмас.

“Биз ҳамма нарсани ўзгартирмаймиз. Аввалги турнирларда қўллаган усулларимиз ўз самарасини берди. Энди уларни янада такомиллаштирамиз”, деди ўзбекистонлик гроссмейстер.

Маълумот учун, Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионлиги учун баҳс олдидан Global Chess League мусобақасининг тўртинчи мавсумида иштирок этади. Шунингдек, у Самарқандда ўтказиладиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси сафида қатнашади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:17, 02.09.2026.
Ўқилди: 1214 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик