«Селтик» «Торино» яримҳимоячиси Гвидас Гинейтисни трансфер қилиш учун сўнгги таклифини тайёрламоқда, дея хабар бермоқда Celts Are Here.
Италиялик журналист Альфредо Педулланинг маълум қилишича, музокаралар ҳали якунланмаган ва Шотландия клуби литвалик футболчи учун яна бир бор таклиф билан чиқмоқчи.
«Селтик» аввалроқ Гинейтис учун 7 миллион евро таклиф қилган, аммо «Торино» бу таклифни рад этиб, футболчини тахминан 10 миллион еврога баҳолаганди.
Гинейтиснинг ўзи «Селтик»ка ўтишга қизиқмоқда, унинг вакиллари билан шахсий шартнома масалалари ҳам аввалдан келишиб олинган.
«Торино» футболчини арзонга сотишни истамаётгани боис «Селтик» белгиланган суммани бонуслар ва қўшимча тўловлар орқали қоплаш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.













