"Рома" спорт директори Тони Д'Амико Ману Коненинг "Челси"га ўтиши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарларни рад этди.
Сўнгги пайтларда "Челси" Энцо Фернандесни "Манчестер Сити"га 145 миллион еврога сотганидан кейин Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Коне билан қизиқиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Бироқ Д'Амиконинг таъкидлашича, Лондон клуби футболчи учун ҳеч қандай расмий таклиф юбормаган.
"Ману Коне ҳеч қачон "Челси"га ўтишга яқин бўлмаган. Ҳатто расмий таклиф ҳам бўлмади.
Гасперинига ҳеч қандай вето қўйишга тўғри келмади, чунки ҳеч нарса бўлмаган. Клублар бир-бирига қўнғироқ қилиб туради, биз ҳам шундай қиламиз — холос.
"Челси" ҳеч қандай таклиф юбормади", — деди Д'Амико.
Шу тариқа, "Рома" раҳбари Коненинг Лондонга кўчиб ўтиши ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атади.













