Кириш Регистрация

"Трабзонспор" Фотиҳ Текке билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

"Трабзонспор" бош мураббий Фотиҳ Текке билан ҳамкорликни якунлаганини расман тасдиқлади.

Туркия клуби 1 сентябрь куни вице-президент Серкан Килич ва Текке ўртасида жамоанинг ҳозирги ҳолати ҳамда келажаги муҳокама қилинган учрашувдан сўнг ушбу қарор қабул қилинганини маълум қилди.

Клуб Теккега биргаликдаги фаолият давомида кўрсатган "саъй-ҳаракат ва фидойилиги" учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, мутахассиснинг футболчилар ривожи, клубнинг спорт ва молиявий тараққиётига қўшган ҳиссаси алоҳида таъкидланди.

48 ёшли Текке 2025 йил 11 март куни "Трабзонспор" бош мураббийи лавозимига қайтган ва жамоани тахминан бир ярим йил бошқарган.

Унинг қўл остида "Трабзонспор" ўтган мавсум Туркия кубогини қўлга киритди, Суперлигада эса учинчи ўринни эгаллади.

Бироқ сўнгги пайтларда жамоа натижалари пасайди. "Трабзонспор" Европа мусобақаларини тарк этди, шунингдек, чемпионатда "Амед Спортиф Фаалиятлер"га мағлуб бўлди.

Шундан сўнг томонлар ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тугатишга қарор қилди.

Киритилди: 23:21, 02.09.2026.
Ўқилди: 543 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик