Кириш Регистрация

Расман: «Наполи» етакчиларидан бири билан янги шартнома тузди

Баҳо:
+ | -

Ҳимоячи Жованни Ди Лоренцо «Наполи» билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда Италия клуби матбуот хизмати хабар берди.

33 ёшли футболчининг янги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Ди Лоренцо ўтган мавсум неаполликлар сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Февраль ойида ҳимоячи тиззасидаги хочсимон пайни узиб олган эди. У май ойида майдонга қайтди.

Ди Лоренцо 2019 йил ёзидан буён «Наполи» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жамоа билан икки марта Италия чемпиони бўлган, шунингдек, мамлакат Кубоги ва Суперкубогини ҳам қўлга киритган.

Киритилди: 06:25, 03.09.2026.
Ўқилди: 657 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик