Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Заир-Эмери «ПСЖ»ни тарк этишни режалаштирмаяпти

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Уоррен Заир-Эмери «Пари Сен-Жермен»ни тарк этишни режалаштирмаяпти. 20 ёшли футболчининг Париж клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

«Уоррен ҳозирча кетиш ҳақида ўйламаяпти. У Парижни жуда яхши кўради ва шу боис клубни тарк этишни хаёлига ҳам келтирмаяпти. 20 ёшида унинг ҳисобида 187 та профессионал ўйин ва Франция терма жамоаси сафида 13 та учрашув бор. Жуда кам клублар унга бунчалик кўп ўйин амалиётини бера олган бўларди», — дея маълум қилди футболчининг атрофидаги манбалар L'Equipe нашрига.

Transfermarkt портали Заир-Эмерининг бозор қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақалар доирасида 4 та ўйинда майдонга тушди, аммо ҳозирча гол ёки голли узатма қайд этмади.

Киритилди: 07:08, 03.09.2026.
Ўқилди: 608 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик