Кириш Регистрация

Модрич Моуриньонинг «Реал»га қайтишини баҳолади

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Лука Модрич Жозе Моуриньюнинг Мадрид клуби бош мураббийи лавозимига қайтгани ҳақида фикр билдирди.

«Моуринью «Реал» мухлисларига жуда кўп қувонч олиб келади, Мадрид жамоаси эса барча мусобақаларда ўта хавфли бўлади. У мен учун алоҳида қадрли инсон, чунки бир пайтлар менинг трансферим амалга ошиши учун жуда қаттиқ курашган. Бундай нарсалар ҳеч қачон унутилмайди. Мен у учун қўлимдан келган барча ишни қилишга тайёрман. Доим унга энг яхши тилакларни тилайман.

Менимча, у айнан керакли жойда. Чунки «Реал» — дунёнинг энг яхши клуби, Моуринью эса футбол тарихидаги энг яхши мураббийлардан бири. Бу жуда кучли уйғунлик ва у, албатта, бошқа жамоаларни қўрқитади», — дея Модричнинг сўзларини келтиради AS нашри.

«Реал» Ла Лиганинг дастлабки уч турида учта ғалаба қозонди ва турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. Мадридликлар тўплар нисбати бўйича «Барселона»дан ортда қолмоқда.

Киритилди: 07:10, 03.09.2026.
Ўқилди: 727 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик