«Милан» ярим ҳимоячиси Лука Модрич собиқ жамоадоши Криштиану Роналду фаолияти давомида 1000 та голлик маррага етишига ишонч билдирди. Ҳозирда «Ан-Наср» сафида тўп сураётган 41 ёшли португалиялик футболчи ҳисобида 978 та гол бор.
«Криштиану Роналду ва 1000 та гол? Криштиану — ақл бовар қилмас футболчи. У феномен, ҳақиқий махлуқ. У бу маррага етишига ҳеч қандай шубҳам йўқ.
У қилган ишлари, ҳозир ҳам қилаётганлари ва ҳар бир ўйинда юз фоиз кучини бериб рақобатлашаётгани таҳсинга сазовор. «Реал»да биргаликда қилган ва қўлга киритган барча ютуқларимиз туфайли унга нисбатан алоҳида меҳрим бор. Шунинг учун у бу маррага имкон қадар тезроқ етишини истайман.
Олдинда унинг камида яна бир йили бор ва аввал айтганимдек, у бу натижага эришишига ишонаман. Бу ақл бовар қилмас ҳолат. У яна қанча ўйнашни хоҳлашини билмайман, аммо ҳатто 50 ёшигача майдонда қолса ҳам, гол уришда давом этади.
Унинг гол уриш қобилияти беқиёс. Энг муҳими эса — унинг характери, ўзига бўлган ишончи ва ўз кучига ишониши. Бу ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли», — дея Модричнинг сўзларини келтиради AS нашри.













