Кириш Регистрация

Кейн Германия кубогида «Бавария» рекордини такрорлади

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн Германия кубогида клуб рекордини такрорлади.

Англиялик футболчи янги мавсумдаги Германия кубогининг илк учрашувида «Оснабрюк» дарвозасига иккита гол урди ва мюнхенликларнинг 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабасига ҳисса қўшди.

Бу Кейн учун Германия кубоги доирасида кетма-кет гол урган еттинчи учрашув бўлди. Ушбу серия ўтган мавсумда бошланган.

Кетма-кет 7 та кубок ўйинида гол уриш натижаси «Бавария» клуб рекордининг такрорланиши бўлди. Илк бор бунга 1967–1968 йилларда Герд Мюллер эришган.

Кейинчалик, XXI асрда Томас Мюллер ҳам худди шундай натижа қайд этган. Унинг голли серияси 2013 йилда бошланиб, 2014 йилда якунланган.

Энди Харри Кейн Германия кубогидаги кейинги учрашувда гол урса, клубнинг янги рекордини ўрнатиши мумкин.

Киритилди: 07:20, 03.09.2026.
Ўқилди: 317 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик