Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Модрич «Реал» нега Ла Лигадан кўра Чемпионлар лигасини кўпроқ ютганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Хорватиялик футболчи Лука Модрич «Реал»да ўтказган йилларини эслаб, Мадрид клуби нега Ла Лигага нисбатан Чемпионлар лигасида кўпроқ соврин ютганини тушунтирди.

Модрич «Реал» сафида тўрт марта Испания чемпиони бўлган, Чемпионлар лигасида эса олти бор ғолиб чиққан.

«Менимча, гап шундаки, биз кундалик ишларга баъзан етарлича эътибор қаратмасдик. Чемпионатда вазиятни кейинроқ тўғрилаб олиш учун ҳали вақт бор, деб ўйлардик. Чемпионлар лигасида эса хато қилишга ҳаққимиз йўқлигини яхши билардик.

Ҳар сафар очколардаги фарқни қисқартириб, Ла Лигани ютамиз, деб ишонардик. Аммо «Барселона» жуда кучли эди ва чемпионликни бизга бермасди.

Менимча, айнан шу сабабларга кўра биз Чемпионлар лигасини кўпроқ ютдик. Лекин мен ҳеч нарсадан афсусланмайман ва ўтмишда ҳеч нарсани ўзгартирмаган бўлардим», — деди Модрич Diario AS нашрига берган интервьюсида.

Лука Модрич 2012 йилдан 2025 йилгача «Реал» шарафини ҳимоя қилди. Кейин у «Милан»га ўтди ва ҳозир ҳам Италия клуби сафида тўп сурмоқда.

Киритилди: 07:21, 03.09.2026.
Ўқилди: 918 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик