Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Каррагер «Арсенал» қайси турдаги футболчини сотиб олиши кераклигини айтди

Баҳо:
+ | -

Собиқ англиялик футболчи Жейми Каррагер Лондоннинг «Арсенал» клуби трансфер бозоридаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.

«Канонирлар» Мадриднинг «Реал» клубидан Винисиус Жуниор ва «Атлетико»дан Хулиан Альваресни ўз сафига қўшиб олишга қизиққан, аммо ҳар икки трансфер ҳам амалга ошмаган.

«Арсенал»га жамоанинг даражасини тубдан ўзгартира оладиган футболчи керак эди. Улар олиб келишга уринган Винисиус ва Альварес айнан шундай даражадаги ўйинчилар.

Ҳозирги «Арсенал» таркибини кучайтириш жуда қийин, чунки жамоа аллақачон кучли. Бундай таркибни фақат жаҳон даражасидаги футболчи янада яхшилаши мумкин. Ҳозирги ўйинчилар билан бир хил даражадаги футболчиларни сотиб олишдан маъно йўқ.

Айни пайтда «Арсенал»да ҳужум чизиғида беш-олтита футболчи бор ва мен уларни ўн баллик тизимда етти ёки саккиз баллга баҳолаган бўлардим. Клуб эса тўққиз ёки ўн баллик футболчи олишни истади, аммо буни амалга ошира олмади», — деди Каррагер.

Микель Артета бошчилигидаги «Арсенал» Англия Премьер-лигасининг янги мавсумини икки ғалаба билан бошлади.

Киритилди: 07:35, 03.09.2026.
Ўқилди: 880 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик