«Интер» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лаутаро Мартинес 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги иштирокини баҳолади.
«Нерадзурри» сардори Испанияга қарши бой берилган финалдан ташқари, Аргентина терма жамоасининг мундиалдаги барча ўйинларида майдонга тушди. Ҳужумчи мусобақа давомида 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
«Албатта, доим имкон қадар кўпроқ ўйнашни хоҳлайсиз. Аммо Аргентина терма жамоасида ҳақиқий чемпионлар ва жуда юқори савиядаги футболчилар кўп. Мен мураббийнинг танловини ҳурмат қиламан. Ўйлайманки, жаҳон чемпионатини жуда яхши ўтказдим.
Мен учун 2022 йил Қатардаги жаҳон чемпионатидан кейин ўзимни оқлаш жуда муҳим эди. Ўша мусобақага энг яхши ҳолатда бормаган эдим. Бу сафар эса имкони борича яхши тайёрландим, айниқса руҳий жиҳатдан», — деди Лаутаро.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 финалида Испанияга минимал ҳисобда мағлуб бўлган эди.













