«Милан» ярим ҳимоячиси Лука Модрич «Реал»да Тони Кроос ва Каземиро билан бирга тўп сурган даврини эслади.
Модрич, Кроос ва Каземиродан иборат ярим ҳимоя учлиги «Реал»нинг Чемпионлар лигасидаги муваффақиятларида муҳим роль ўйнаган триолардан бири сифатида эътироф этилади.
«Бу ҳақда баҳо бериш менинг ишим эмас. Бундай баҳслар доим бўлади, аммо мен танлов ҳуқуқини бошқаларга қолдиришни маъқул кўраман.
Фақат шуни айтишим мумкинки, Кроос ва Каземиро билан бирга ўйнаш менга жуда ёқарди. Биз бир-биримизни жуда яхши тушунардик. Улар билан майдон марказини бирга назорат қилиш ажойиб эди», — деди Модрич.
Тони Кроос 2024 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган. Каземиро эса ёздан бери «Интер Майами» шарафини ҳимоя қилмоқда.













