Кириш Регистрация

Эстевао Алонсо қўл остидаги роли туфайли трансфер сўраши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Челси» вингери Эстевао Виллиан жамоадаги ўрнидан хавотирда.

ESPN Brasil маълумотига кўра, 19 ёшли бразилиялик футболчи яқин атрофидагиларга бош мураббий Хаби Алонсо қўл остида мунтазам ўйин амалиётидан маҳрум бўлиб қолишдан қўрқаётганини айтган.

Эстевао қанотдан кўра марказга яқинроқ позицияда ўйнашни афзал кўради. Унинг фикрича, қанотда жисмоний тайёргарликка талаб юқорироқ бўлади. Ёш футболчи мушак массасини кўпайтириш одатий енгиллиги ва техникага асосланган ўйин услубига салбий таъсир қилиши мумкин, деб ҳисоблайди.

Шу билан бирга, Эстевао Лондондаги ҳаётидан мамнун ва «Челси»ни тарк этишни истамайди. Аммо агар Алонсо унга кам ўйин вақти берса, футболчи январь ойида трансфер сўраши мумкин.

Жорий АПЛ мавсумида Эстевао икки ўйинда жами 7 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Лига кубогида «Лутон»га қарши баҳсда эса асосий таркибда майдонга тушиб, 80-дақиқада алмаштирилди.

Киритилди: 07:50, 03.09.2026.
Ўқилди: 720 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик