Кириш Регистрация

Хаманн Кейн Бундеслигада янги рекорд ўрната олишига ишонмоқда

Баҳо:
+ | -

«Бавария»нинг собиқ футболчиси Дитмар Хаманн Харри Кейн Бундеслигада бир мавсумда энг кўп гол уриш бўйича Роберт Левандовскига тегишли рекордни янгилашни мақсад қилган, деб ҳисоблайди.

Левандовски 2020/21 йилги мавсумда «Бавария» сафида Бундеслигада 41 та гол уриб, янги рекорд ўрнатган эди.

«У бунга қодирми? Менимча, ҳа», — деди Хаманн beIN Sports нашрига.

Левандовскининг натижаси Герд Мюллернинг машҳур рекордидан атиги битта голга кўп. Германия футболи афсонаси 1970/71 йилги мавсумда Бундеслигада 40 та гол урган эди.

Шу сабабли Кейн янги рекорд ўрнатиши учун ҳар икки афсонавий ҳужумчининг натижасидан ўтиши керак бўлади.

Англиялик форварднинг Бундеслигада бир мавсумдаги энг яхши кўрсаткичи ҳозирча 36 та голни ташкил этади. Кейн «Бавария» сафига 2023 йилда келиб қўшилган.

Киритилди: 07:51, 03.09.2026.
Ўқилди: 438 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик