Кириш Регистрация

Димарко «Интер»даги келажаги ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Интер» ҳимоячиси Федерико Димарко Милан клуби билан шартномани узайтириш эҳтимоли ҳақида гапирди.

«Биз ҳали «Интер» билан янги шартнома масаласини муҳокама қилмадик. Бу ўтган мавсумдан кейин амалга ошади, деб ўйлагандим. Аммо яқин орада барча масалаларни муҳокама қиламиз», — деди Димарко Sky нашрига.

Димарко «Интер» тарбияланувчиси ҳисобланади. Италиялик футболчи клуб сафида 238 та учрашув ўтказиб, 26 та гол урди ва 52 та голли узатмани амалга оширди.

28 ёшли чап қанот ҳимоячисининг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали Димарконинг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 08:04, 03.09.2026.
Ўқилди: 381 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик