Кириш Регистрация

Крауч «Челси» «Арсенал»ни мағлуб этишини кутмоқда

Баҳо:
+1 | -

Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Питер Крауч АПЛ 3-туридан ўрин олган «Арсенал» — «Челси» учрашуви учун ўз прогнозини билдирди.

«Ҳар икки жамоа ҳозир яхши кўринишда. Мен бироз таваккал қилиб, ҳаммани ҳайратда қолдирадиган прогноз бераман: «Челси» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонади. Менимча, улар аллақачон чемпионлик учун даъвогар эканини кўрсатишди», — деди Крауч.

Собиқ футболчи «Челси»нинг ҳужумдаги имкониятларини ҳам юқори баҳолаб, айниқса Жоао Педрони алоҳида эътироф этди.

«Унинг ўйинини томоша қилиш менга ёқади. Футболдан завқ олаётгани кўриниб турибди. Менимча, у бу мавсумда кўп гол уради. Нету ҳам жуда хавфли кўринмоқда ва яхши вазиятлар яратяпти.

«Челси»да бир нечта креатив футболчилар бор. Жамоанинг ягона муаммоси — ҳимоя. Менимча, улар гол ўтказиб юборади. Масалан, «Брайтон» улар дарвозасига учта гол урди», — деди Крауч.

«Арсенал» ва «Челси» ўртасидаги учрашув 6 сентябрь куни бўлиб ўтади. Ҳар икки жамоа ҳозирча 6 тадан очко тўплаган ва етакчилар гуруҳида бормоқда.

Киритилди: 08:07, 03.09.2026.
Ўқилди: 545 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик