Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«ПСЖ» ва «Тоттенхэм»нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ва «Тоттенхэм»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Бенжамен Стамбули футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Франциялик футболчи энди ўзини мураббийлик соҳасида синаб кўрмоқчи.

«Менда мураббийлик тафаккури ва жамоани ҳис қилиш қобилияти бор. Фаолиятим давомида ишлаган ҳар бир мураббийим менда аллақачон ёниб турган бу истакни янада кучайтирди. Ҳар бири ўз услуби билан менга нимадир берди.

Ўз билимларимни бошқаларга етказишни хоҳлайманми? Албатта. Сўнгги бир неча йилдан бери ёш футболчиларга маслаҳат бериб келяпман, жамоада устоз вазифасини ҳам бажардим. Энди майдоннинг бошқа томонига ўтиш вақти келганини ҳис қиляпман. Футболчи сифатида ўз ишимни бажардим. Энди ўрганган барча нарсаларимни бир жойга тўплашни истайман.

Ҳа, 2027 йилдан иш бошлашга умид қиляпман. Унгача психологик тайёргарлик, видео-таҳлил каби йўналишлар бўйича бир нечта курслардан ўтаман. Шунингдек, кўплаб ўйинларни томоша қилишни, мураббийлар билан учрашиб, улар билан суҳбатлашишни ва бу ишга янада чуқурроқ киришни хоҳлайман.

Ўз ғояларим асосида нимадир қуришимни ўйлашнинг ўзи ҳаяжонли. Бу ишга катта камтарлик ва меҳнат билан ёндашаман. Бу жараён бошланишини сабрсизлик билан кутяпман», — дея Стамбулининг сўзларини келтиради L'Equipe.

36 ёшли футболчи 1 июль куни «Метц»ни эркин агент сифатида тарк этди. У фаолияти давомида «Реймс», «Адана Демирспор», «Шальке», «ПСЖ», «Тоттенхэм» ва «Монпелье» клубларида ҳам тўп сурган.

Стамбули профессионал даражада барча мусобақаларда жами 480 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 25 та голли узатмани амалга оширди.

У фаолияти давомида икки марта Франция чемпиони бўлди — «Монпелье» ва «ПСЖ» билан. Шунингдек, икки бор Франция Суперкубогини, бир мартадан Франция кубоги ва Франция Лига кубогини қўлга киритган.

Киритилди: 08:17, 03.09.2026.
Ўқилди: 1321 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик