Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

US Open-2026. Камилла Раҳимова дунёнинг биринчи рақамли ракеткасига қарши кортга чиқади

Баҳо:
+ | -

Нью-Йорк шаҳрида мукофот жамғармаси 108 миллион долларни ташкил этувчи “Катта Дубулға” туркумига кирувчи US Open-2026 турнири қизғин давом этмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Камилла Раҳимова мусобақадаги муваффақиятли юришини давом эттиряпти.

Дастлаб 1/64 финалда турнирнинг 27-рақамли ракеткаси, чехиялик Барбора Крейчиковани (7:6, 6:2) мағлуб этган Раҳимова 1/32 финалда ҳам ишончли ўйин кўрсатди. У атиги 65 дақиқа давом этган баҳсда ўзининг WTA рейтингидаги энг яқин таъқибчи бўлиб турган испаниялик Оксана Селеҳметевани (93-ўрин) ҳеч қандай қийинчиликсиз 6:3, 6:0 ҳисобида таслим этди.

Учрашув давомида Камилла (WTA рейтингида 92-ўрин) битта эйс зарбасини амалга оширди ва умуман қўшхатога йўл қўймади. Эътиборлиси, бу теннисчиларнинг ўзаро олтинчи тўқнашуви бўлиб, Раҳимова ушбу ғалабадан сўнг ўзаро ўйинлардаги мувозанатни тиклади — 3:3.

Энди ўзбекистонлик теннисчи 1/16 финалда жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси — беларуслик Арина Соболенкога қарши кортга чиқади. Соболенко иккинчи даврада россиялик Полина Ятченкони 6:1, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Камилла Раҳимова ва Арина Соболенко ўртасидаги учрашув 4 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади. Бунга қадар ушбу теннисчилар ўзаро уч марта тўқнаш келган ва уларнинг барчасида беларуслик спортчининг қўли баланд келган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:53, 03.09.2026.
Ўқилди: 1821 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик