Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Германия чемпионатига кўчиб ўтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» клубига тегишли бўлган ҳимоячи Жума Ба фаолиятини Германия чемпионатида давом эттиради. 20 ёшли футболчи «Аугсбург» сафига ўтди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, ўйинчи немис жамоасида жорий мавсум охиригача ижара асосида тўп суради. Томонлар ўртасидаги келишувда уни сотиб олиш опцияси ҳам кўзда тутилган.

Жума ўтган йили «Манчестер Сити» футболчисига айланган эди. Шундан сўнг ҳимоячи икки марта ижарага берилган. У Франциянинг «Ницца» ва «Ланс» клубларида ўйнаган.

«Аугсбург» Бундеслиганинг янги мавсумини ишончли ғалаба билан бошлади. Жамоа ўз майдонида «Шальке»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Киритилди: 11:27, 03.09.2026.
Ўқилди: 790 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик