Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Стефан Эль-Шаарави «Женоа» билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Стефан Эль-Шаарави фаолиятини «Женоа» клубида давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

33 ёшли италиялик футболчи жамоага эркин агент мақомида келиб қўшилди.

Эль-Шааравининг сўнгги клуби «Рома» эди. У Рим жамоаси билан шартномаси муддати якунланганидан кейин клубни тарк этган.

«Женоа» Италия чемпионатининг янги мавсумини омадсиз бошлади. Жамоа дастлабки икки ўйинда ҳам мағлубиятга учради ва турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.

«Женоа» навбатдаги учрашувини 4 сентябрь, жума куни ўз майдонида «Комо»га қарши ўтказади.

Киритилди: 11:34, 03.09.2026.
Ўқилди: 737 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик