Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Элит Чемпионлар лигаси ўйинларида ишлайди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик ҳакамлар ва расмийлар Осиё Элит Чемпионлар лигасининг биринчи тур учрашувларида фаолият олиб боради.

Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси 15 сентябрь куни БААда бўлиб ўтадиган «Ал-Айн» ва «Ан-Наср» жамоалари ўртасидаги баҳсни бошқариб боради.

Учрашувда Илгиз Танташев бош ҳакам сифатида ишлайди. Унга қанотларда Андрей Сапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради. Аҳрол Рисқуллаев эса VAR ҳаками вазифасини бажаради.

Шунингдек, яна икки нафар ўзбекистонлик мутахассис Осиё Элит Чемпионлар лигасининг дастлабки тур учрашувларига тайинланган.

14 сентябрь куни Саудия Арабистонида ўтадиган «Ал-Қодисия» — «Ал-Васл» баҳсида Владислав Сейтлин ҳакамлар назоратчиси сифатида ишлайди.

16 сентябрь куни Таиландда ташкил этиладиган «Порт FC» — «Виссел Кобе» учрашувида эса Валентин Коваленко ҳакамлар назоратчиси вазифасини бажаради.

Киритилди: 12:02, 03.09.2026.
Ўқилди: 819 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик