Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Луис Диас «Олтин тўп» учун ўз фаворитини айтди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» вингери Луис Диас 2026 йилги «Олтин тўп» учун жамоадоши Ҳарри Кейнни асосий фаворитлардан бири деб ҳисоблашини айтди.

«У, шубҳасиз, дунёнинг энг яхши футболчиси. Буни ўтган мавсум давомида исботлади ва аслида анчадан бери шу даражада ўйнаб келмоқда.

Ростини айтсам, у ҳамма нарсани қила олади. Илгари ҳам айтганимдек, мен уни жуда ҳурмат қиламан, чунки у деярли ҳеч қачон хато қилмайди. У жамоадошларини ўйинга қўшади, кўп югуради, ҳимояда ҳам ишлайди, гол уради ва узоқ масофадан ҳам тўп кирита олади.

Унинг менталитети ажойиб. Шунинг учун мен учун у «Олтин тўп»ни қўлга киритишга асосий даъвогарлардан бири. У бу совринни ютса ва барчамиз у учун хурсанд бўлсак, жуда яхши бўларди», — деди колумбиялик футболчи.

Киритилди: 13:04, 03.09.2026.
Ўқилди: 1548 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик