Англиянинг «Лидс» клуби ёзги трансфер ойнасида Россия терма жамоаси ва «Монако» ярим ҳимоячиси Александр Головинни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер сиёсий сабаблар туфайли амалга ошмаган.
«Асосий тўсиқ россиялик футболчига маош тўлаш имконини таъминлаш билан боғлиқ бўлди. Чунки Англия банклари Россиядан бўлган жисмоний ва юридик шахслар билан деярли ишламайди», — дея манба сўзларини «Чемпионат» келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Александр Головин 2018 йилдан буён «Монако» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Футболчи билан клуб ўртасидаги амалдаги шартнома 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Россиялик ярим ҳимоячининг трансфер қиймати 18 миллион еврога баҳоланмоқда.













