Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Димарко «Барса»га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Интер» чап қанот ҳимоячиси Федерико Димарко ёзги трансфер ойнасида «Барселона» томонидан билдирилган қизиқиш ҳақида фикр билдирди.

Маълум қилинишича, каталонияликлар Димаркони ўз сафига қўшиб олиш учун футболчилар алмашинуви вариантини таклиф қилган. Унга кўра, Алехандро Балде «Интер»га ўтиши керак эди. Бироқ миланликлар бу таклифни рад этган.

«Бундай буюк клублар билан боғланаётганингни эшитиш ҳар доим ёқимли. Менинг «Интер»даги тарихимни биласиз. Бу ерда кўп йиллардан бери ўйнайман, шу клубда улғайганман», — деди Димарко.

28 ёшли футболчи, шунингдек, «Интер» билан янги шартнома имзолаш истаги борлигини ҳам билдирди. Унинг амалдаги келишуви келаси йил якунига етади.

Хабарларга кўра, «Интер» Димарко билан шартномани 2030 йилгача узайтиришни режалаштирмоқда.

«Янги шартнома масаласида ҳали музокара ўтказганимиз йўқ. Ўтган мавсум қандай якунланганини ҳисобга олсам, бу масала тезроқ ҳал бўлади, деб умид қилгандим. Аммо яқин вақт ичида бу ҳақда гаплашиш имкони бўлади», — дея қўшимча қилди у.

Киритилди: 13:32, 03.09.2026.
Ўқилди: 1205 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик