Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво

Моуриньо Асенсио иши ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо Рауль Асенсионинг майдондан ташқаридаги хатти-ҳаракатлари клуб обрўсига зарар етказаётганини айтди.

Август ойида 23 ёшли ҳимоячи маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун 8 ойга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ва 14 400 евро жаримага тортилган эди. «Реал» клуб имижига етказилган зарар сабабли футболчига нисбатан интизомий иш қўзғатган.

— Мен жамоага келганимда у билан ўтмиши ҳақида гаплашдим. Шундан бери майдондан ташқаридаги хулқ-атвори масаласини бошқа муҳокама қилмаяпман. «Вальдебебас»да у намунавий профессионал. Соғлом бўлган пайтда ундан кўра кўпроқ меҳнат қилган футболчи йўқ эди. Ҳозир ҳам у машғулотга биринчи бўлиб келади ва охирги бўлиб кетади.

Аммо «Реал» футболчиси 24 соат, ҳафтанинг 7 куни ва йилнинг 12 ойи давомида «Реал» футболчиси бўлиб қолади. Футболдан ташқарида нима иш қилманг, барибир «Реал» клуби номидан иш кўраётган бўласиз. Бундай ҳолатлар клуб обрўсига зарар етказади, клубнинг обрўси эса дахлсиздир. Мен ундан норозиман. Ҳамма хато қилади, аммо хатоларнинг тури ҳар хил бўлади.

— Асенсио ўйнай оладими?

— Клуб терговни бошлади. Текширув давом этаётган бир пайтда мен уни «Реал» футболчиси деб ҳисоблайман. У жароҳат олган ва яна бир неча ҳафта майдонга туша олмайди. Бу менга муаммолардан бироз четлашиш имконини беради, — деди Моуриньо «Бетис»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Киритилди: 15:53, 03.09.2026.
Ўқилди: 582 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик