Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

«Ланс» жиддий йўқотишга учради

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «Ланс» клуби X ижтимоий тармоғида поляк ҳимоячиси Майк Навроцкийнинг жароҳати ҳақида маълум қилди. Футболчи Франция чемпионатининг 2-туридан ўрин олган «Страсбург»га қарши учрашувнинг 62-дақиқасида алмаштирилган эди. Баҳс «Ланс»нинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

«Тезроқ соғайиб кет, Майк. Майк Навроцкий жиддий жароҳат олди — унинг тиззасидаги олд хочсимон боғлам тўлиқ узилган ва энди у жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради. Бутун клуб ҳимоячимизни қўллаб-қувватламоқда ва унга тезроқ соғайиб, сафга қайтишини тилайди», — дейилади «Ланс» хабарида.

Жорий мавсумда 25 ёшли Майк Навроцкий Франция чемпионатида иккита ўйинда майдонга тушди. У ҳозирча гол ёки голли узатма билан ажралиб тургани йўқ.

Transfermarkt портали поляк ҳимоячисининг трансфер қийматини 1,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:04, 03.09.2026.
Ўқилди: 844 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик