Кириш Регистрация

Рауль Асенсио вояга етмаган шахс иштирокидаги видео иши бўйича оқланди

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳимоячиси Рауль Асенсио вояга етмаган шахс иштирокидаги интим характердаги видеони тарқатиш иши бўйича оқланди.

COPE хабар беришича, бугунги суд мажлисида эҳтимолий жабрланувчиларнинг ҳар иккиси ҳам Асенсио ва ишнинг бошқа фигурантлари — ўша вақтда «Реал» академиясида бўлган Ферран Руис, Хуан Родригес ва Андрес Гарсияга нисбатан даъволари йўқлигини тасдиқлаган.

Суд Асенсиога нисбатан ушбу иш бўйича барча айбловларни бекор қилди. Қолган уч нафар айбланувчи эса розиликсиз интим характердаги видеони тарқатиш айблови бўйича оқланди. Бироқ вояга етмаган шахс иштирокидаги интим видеони тарқатиш бўйича айбловлар ўз кучида қолди, чунки бундай жиноят жабрланувчилар билан ярашув орқали ҳал қилиниши мумкин эмас.

Киритилди: 17:15, 03.09.2026.
Ўқилди: 818 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик