Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво

"Ливерпуль" ёзги трансфер ойнаси якунларидан қониққан

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль"нинг ёзги трансфер бозоридаги фаолияти мухлислар томонидан танқид қилинган бўлса-да, клуб ичидаги манбалар янги бош мураббий Андони Ираола қўл остида асосий мақсадларга эришилган, деб ҳисобламоқда.

The Athletic маълумотига кўра, Муҳаммад Салоҳ жамоани тарк этганидан кейин "Ливерпуль"нинг асосий вазифаси қанотларга тезкор ва юқори савияли футболчиларни жалб қилиш бўлган.

Бу йўналишдаги энг йирик трансфер "ПСЖ"дан Брэдли Барколянинг 123 миллион фунт эвазига сотиб олиниши бўлди.

Шунингдек, ҳужум чизиғига Виктор Муньос қўшилди. Рональд Араухо ва Жереми Жаке эса ҳимояни кучайтирди. Бундан ташқари, "Ливерпуль" "Манчестер Сити"нинг қизиқишига қарамай, Коди Гакпони жамоада олиб қолишга муваффақ бўлди.

Liverpool.com хабарига кўра, клуб раҳбарияти ёзги трансфер ойнаси натижаларидан умуман олганда қониққан ва Ираоланинг мураббийлик маҳорати орқали амалдаги таркибдаги футболчилар ҳам янада ривожланишига ишонмоқда.

Шунга қарамай, айрим саволлар очиқ қолмоқда. "Ливерпуль" трансфер ойнасининг сўнгги палласида Исмоили Сарр ва Мало Гюстони ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрди, аммо бу трансферлар амалга ошмади.

Кёртис Жонснинг кетиши ортидан марказий ярим ҳимоядаги захира имкониятлари ҳам хавотир уйғотмоқда. Шу сабабли таркибдаги мувозанатни сақлаш клуб олдидаги асосий вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

Киритилди: 17:39, 03.09.2026.
Ўқилди: 797 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик