Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад - Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль

"Лидс" спорт директори Головин трансфери ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

"Лидс Юнайтед" спорт директори Адам Андервуд клуб "Монако" ярим ҳимоячиси Александр Головинни трансфер қилиш имкониятини умуман кўриб чиқмаганини айтди.

"Биз бу футболчини "Лидс" учун ҳеч қачон кўриб чиқмаганмиз", деди Андервуд "Чемпионат" нашрига берган изоҳида.

Бу баёнот аввал тарқалган маълумотларга зид келади. 3 сентябрь куни "Чемпионат" ўз манбасига таяниб, "Лидс" ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларигача Головинни олиш устида ишлагани ҳақида хабар берганди. Манба футболчининг ўзи ҳам Англияга кўчишга тайёр бўлганини, аммо трансфер молиявий ва банк операциялари билан боғлиқ қийинчиликлар сабаб амалга ошмай қолганини таъкидлаган.

Шунингдек, яна бир хабарда Головинга "Астон Вилла" ҳам қизиқиш билдиргани айтилган. Бироқ "Лидс" раҳбарининг сўзларига қараганда, Йоркшир клуби россиялик футболчи бўйича аниқ ҳаракат қилмаган.

30 ёшли Головин "Монако" шарафини 2018 йилдан бери ҳимоя қилиб келмоқда. У француз клуби сафида 270 та ўйин ўтказиб, 40 та гол ва 47 та голли узатма қайд этган. Жорий мавсумда эса 3 та расмий учрашувда 1 та гол ва 1 та ассистга муаллифлик қилди.

Футболчининг "Монако" билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt унинг бозор қийматини 18 млн еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 17:56, 03.09.2026.
Ўқилди: 491 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик