Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Постекоглу учун Роналду билан ишлаш қийин бўлган

Баҳо:
+ | -

«Ан-Наср» бош мураббийи Анже Постекоглу The Howie Games подкастида Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди. Австралиялик мутахассис португалиялик юлдузни ҳазиломуз тарзда «кўриниши яхши хўроз» деб атади.

Постекоглунинг таъкидлашича, у кўрган буюк футболчиларнинг барчасини юқори даражадаги мотивация ва диққат-эътибор бирлаштиради.

Унинг фикрича, ўзини буюк деб ҳисоблайдиган футболчиларга қараганда камтар ўйинчилар билан ишлаш осонроқ, чунки улар кўп меҳнат қилади ва ўз вазифасини тўғри бажаради.

Постекоглу Роналду ҳануз юқори даражада мотивацияга эга экани ва олдига аниқ мақсадлар қўйиб келаётганини таъкидлади.

Мутахассис португалиялик ҳужумчи фаолиятида 1000 та гол уриш чегарасига яқинлашганини қайд этиб, бу натижа «ақл бовар қилмас даражада» бўлишини айтди.

Киритилди: 20:35, 03.09.2026.
Ўқилди: 1472 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик