2027 йил Хитойда бўлиб ўтадиган ёшлар (U-20) ўртасидаги Осиё Кубоги мусобақасининг саралаш босқичига старт берилди. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси жой олган “Б” гуруҳи учрашувларига Миллий футбол маркази мезбонлик қилмоқда. Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги жамоа 1-турда Бангладешни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Голларга Улуғбек Маратов (29-дақиқа), Қувончбек Абраев (35), Шораҳим Шораҳмедов (66) ва Нурбек Серсенбаев (90) муаллифлик қилди.
Ўзбекистон навбатдаги учрашувини Сурия (6 сентябрь) ёшларига қарши ўтказади.
Маълумот учун, мазкур турнир 2027 йилнинг 24 мартидан 10 апрелга қадар Хитойда ўтказиладиган Осиё Кубогига саралаш вазифасини ўтаб беради. Саралаш босқичининг гуруҳ ғолиблари ва энг яхши 7 та 2-ўрин эгалари асосийй мусобақага йўлланма олади.
Турнирда жами 16 та жамоа иштирок этади. Кучли тўртликдан жой олган жамоалар мезбон Ўзбекистон билан бир қаторда Осиё футбол конфедерацияси вакиллари сифатида Озарбайжон ва Ўзбекистонда ўтказиладиган 2027 йилги FIFA U-20 Жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади. Ўзбекистон эса мусобақага ҳаммезбон сифатида автоматик тарзда кичик мундиалга йўлланма олган.
U-20 Осиё Кубоги-2027, Саралаш турнири
Ҳиндистон — Ўзбекистон 0:4
Голлар: 0:1 — Улуғбек Маратов (29), 0:2 — Қувончбек Абраев (35), 0:3 — Шораҳим Шораҳмедов (66), 0:4 — Нурбек Серсенбаев (90)













