Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Манчестер Сити» «Бавария» футболчиси учун 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр бўлган

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ярим ҳимоячиси Александр Павлович «Манчестер Сити»нинг трансфер мақсади бўлган.

«Шаҳарликлар»дан биринчи сўров ҳали март ойидаёқ келиб тушган. Bayern & Germany немис журналистларига таяниб хабар беришича, Англия гранди Павлович учун 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр бўлган. Бироқ футболчининг ўзи дарҳол рад жавобини бергани сабабли клублар ўртасида расмий музокараларгача борилмаган.

Қайд этилишича, Александр Павлович «Бавария»да ўзини қулай ҳис қилмоқда ва мюнхенликлар билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни хоҳлайди. 22 ёшли футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

«Манчестер Сити» эса Айюб Буадди номзодига эътибор қаратди ва якунда уни «Лилль»дан 95 миллион евро эвазига сотиб олди.

Киритилди: 06:05, 04.09.2026.
Ўқилди: 1011 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик