«Милан» марказий ҳимоячиси Страхинья Павлович яқин вақт ичида клуб билан янги шартнома имзолаши мумкин.
Сербиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Бироқ «россонерилар» раҳбарияти футболчининг ўйинларидан мамнун ва унга узоқ муддатли янги келишув таклиф қилмоқда. Инсайдер Николо Скиранинг маълумотига кўра, 25 ёшли футболчи шартномасини 2031 йил ўртасигача узайтиришга тобора яқинлашмоқда.
Страхинья Павлович 2024 йил ёзида Австриянинг «Ред Булл Зальцбург» клубидан «Милан»га ўтган. Марказий ҳимоячи Италия гранди сафида барча мусобақаларда 75 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 3 та голли узатма қайд этган.













