Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво

Муҳаммадқодир Ҳамралиев "Локомотив"га қарши ўйин олдидан мухлисларга мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Навбаҳор" — "Локомотив" учрашуви олдидан наманганликлар ҳимоячиси Муҳаммадқодир Ҳамралиев бўлажак баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

25 ёшли футболчининг таъкидлашича, "Локомотив" жорий мавсумни хорижлик мураббий қўл остида яхши ўтказмоқда ва турнир жадвалида юқори ўринлардан бирини эгаллаб турибди. Шу сабабли Ҳамралиев Намангандаги беллашув кескин ва муросасиз курашларга бой бўлишини кутмоқда.

"Жамоамиз қаторасига 6 та баҳсда ғалаба қозонди. "Локомотив"га қарши ўйинда ҳам ушбу ёқимли анъанани ва ғалабали сериямизни давом эттириш ниятида майдонга тушамиз", — деди Ҳамралиев.

Ҳимоячи жамоанинг сўнгги натижаларида Наманган мухлисларининг қўллаб-қувватлаши ҳам муҳим ўрин тутаётганини алоҳида таъкидлади.

"Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради, дейишганидек, Намангандаги муваффақиятларимизда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши муҳим омил бўлмоқда. "Локомотив"га қарши ўйинда ҳам ишқибозлар стадионни тўлдириб, жамоамизни муносиб қўллаб-қувватлашади ва ғалабамизга мададкор бўлишади, деган умиддаман. Биз эса уларнинг ишончини оқлаш учун барча имкониятимизни ишга соламиз", — деди "Навбаҳор" футболчиси.

"Навбаҳор" — "Локомотив" учрашуви бугун, 4 сентябрь куни соат 19:00 да бошланади.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 10:44, 04.09.2026.
Ўқилди: 526 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик