Кириш Регистрация

"Ньюкасл" Льюис Холлга янги шартнома таклиф қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Ньюкасл" ҳимоячиси Льюис Холл яқин вақт ичида шартномасини узайтириш бўйича таклиф олиши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Манба маълумотига кўра, "қарғалар" 21 ёшли футболчи билан янги ва анча яхшиланган шартнома борасида музокараларни бошлашга тайёрланмоқда. Клуб "Манчестер Юнайтед"нинг Холлга бўлган қизиқиши фонида унинг маошини сезиларли даражада оширишни режалаштирган.

Аввалроқ "қизил иблислар" Холлни 2027 йилда сотиб олишга уриниши мумкинлиги хабар қилинган эди.

Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақалар доирасида 3 та учрашувда майдонга тушди, аммо ҳозирча гол ёки ассист қайд этмади.

Киритилди: 10:48, 04.09.2026.
Ўқилди: 924 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик