Кириш Регистрация

Гасперини Ману Коне трансфери ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

"Рома" бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини ёзги трансферлар ойнасида Ману Конининг амалга ошмай қолган трансфери ҳақида фикр билдирди. Франциялик ярим ҳимоячига Лондоннинг "Челси" клуби қизиқиш билдирган эди.

"Коне бўйича битимда мен умуман иштирок этмадим. Трансфер ойнасининг сўнгги куни Ману учун ҳеч қандай таклиф олмадик. Қолаверса, битимни амалга ошириш учун вақт ҳам қолмаган эди", — дея Гасперинининг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо келтирди.

25 ёшли ярим ҳимоячи 2024 йил августидан бери "Рома" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Конининг Рим клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган. Унинг бозор қиймати 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Киритилди: 10:52, 04.09.2026.
Ўқилди: 681 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик