"Манчестер Юнайтед" ва "Галатасарой"нинг собиқ вингери Уилфрид Заха фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, "Рома" 33 ёшли футболчини жамоага таклиф қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Римликлар бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини ҳужум чизиғини кучайтиришни истамоқда.
Заха "Галатасарай"ни тарк этганидан сўнг эркин агент мақомида қолган. Шу сабабли "Рома" уни трансфер товони тўламасдан ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Футболчи сўнгги бир ярим йилни АҚШнинг "Шарлотт" клубида ижара асосида ўтказди. 2026 йилда у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
"Рома" А Сериянинг дастлабки икки туридан кейин 6 очко жамғариб, турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.













