Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

"Бунёдкор" — "Сурхон": ўзаро ўйинларда устунлик ким томонда?

Баҳо:
+ | -

Бугун, 4 сентябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 20-тури доирасида "Бунёдкор" ва "Сурхон" жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув соат 18:00 да бошланади.

Жамоаларнинг чемпионат доирасидаги ўзаро ўйинлари тарихида ҳозирга қадар 15 та учрашув қайд этилган. Уларда "Бунёдкор" 8 марта ғалаба қозонган бўлса, "Сурхон" 6 та баҳсда устун келган. Фақат битта учрашувда ғолиб аниқланмаган.

Тўплар нисбатида ҳам пойтахт клуби устун — 23:16. "Бунёдкор"нинг ушбу рақиб устидан энг йирик ғалабаси 5:1 ҳисобида қайд этилган. "Сурхон" эса "қалдирғочлар"ни энг йирик ҳисобда 3:1 ва 2:0 натижалари билан мағлуб этган.

Қизиғи, жамоалар ўртасида дуранг жуда кам кузатилган. Ягона дуранг айнан жорий мавсумнинг биринчи даврасида қайд этилди. 11 март куни Термизда ўтган баҳсда томонлар 0:0 ҳисобида муроса қилган. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:26, 04.09.2026.
Ўқилди: 709 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик