Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Суперлига. "Навбаҳор" — "Локомотив" баҳси олдидан қизиқарли рақамлар

Баҳо:
+ | -

Бугун, 4 сентябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Навбаҳор" — "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтади. Наманган марказий стадионидаги баҳс соат 19:00 да бошланади.

Жамоалар Ўзбекистон чемпионатлари тарихида ҳозирга қадар 41 марта ўзаро тўқнаш келган. Уларнинг 20 тасида "Локомотив", 16 тасида "Навбаҳор" ғалаба қозонган. Яна 5 та учрашув дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати ҳам "темирйўлчилар" фойдасига — 58:55.

Ўзаро қарама-қаршиликларда "Навбаҳор"нинг энг йирик ғалабаси 6:2 ҳисобида қайд этилган. "Локомотив" эса рақибини энг катта ҳисобда 5:0 натижаси билан мағлуб этган.

Наманганда ўтказилган учрашувларда эса "лочинлар" сезиларли устунликка эга. Бу шаҳардаги 20 та баҳснинг 11 тасида мезбонлар, 6 тасида "Локомотив" ғалаба қозонган, яна 3 учрашувда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати — 35:21, "Навбаҳор" фойдасига.

Қизиғи, "Локомотив" Наманганда "Навбаҳор"ни сўнгги марта 2019 йилда мағлуб этган. Шундан кейин бу майдонда ўтказилган тўртта ўзаро баҳснинг барчасида наманганликлар ғалаба қозонган ва бирорта ҳам гол ўтказиб юбормаган.

Жорий мавсумнинг биринчи даврасида Тошкентда ўтказилган учрашувда эса "Навбаҳор" Ваня Илич ва Русланбек Жияновнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучган.

20-тур олдидан "Навбаҳор" 37 очко билан 3-ўринда, "Локомотив" эса 31 очко билан 6-поғонада бормоқда. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:43, 04.09.2026.
Ўқилди: 777 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик