"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррик ёзги трансферлардан кейин жамоа таркиби кучайганига ишонч билдирди.
Бу ёзда "Юнайтед" "Челси"дан Андрей Сантосни, "Астон Вилла"дан Юри Тилемансни ва "Брайтон"дан Карлос Балебани ўз сафига қўшиб олди. Дарвозабон Карл Дарлоу эса "Лидс"дан эркин агент сифатида келди.
"Менимча, биз клубга жуда яхши футболчиларни олиб келдик ва таркибни турли жиҳатлардан кучайтирдик — ҳам индивидуал, ҳам жамоавий нуқтаи назардан. Биз ўсдик, деб ўйлайман.
Трансфер ойнасига кирганда, уни бошлаган пайтингиздагидан кучлироқ бўлиб чиқишни хоҳлайсиз. Менимча, биз бунга эришдик.
Трансфер ойнаси ҳеч қачон осон кечмайди. Бу сафаргиси ҳам турли сабабларга кўра мураккаб бўлди. АПЛда ва унинг атрофида жуда катта пуллар сарфланяпти. Биз эса ўзимиздаги имкониятдан максимал даражада фойдаландик, деб ўйлайман.
Биз яшайдиган футбол дунёси шу. Айрим пайтларда клублар жуда катта маблағ сарфлайди. Баъзида биздан кўпроқ, баъзида эса камроқ. Биз ўз имкониятларимизни тўғри баҳолаб, бор ресурсдан унумли фойдаланишимиз керак.
Менимча, биз жуда яхши жамоамиз ва янада кучайишда давом этмоқчимиз", — деди Кэррик.













